вторник, 25 августа 2015 г.

Чууууст режим.





Uzdemfundsuisse bundan 2 yil oldin kimlarning kancha puli muzlatilgani hakida yozgandi. Ammo "ozbek" jurnalistlari bu malumotlarni kaerdan oldigiz, bu ishlar kanday olib borilmokda deb soramadi. Nimaga? Malumotlar togri ekanligini bilishadi-diyu, ammo Safar Bekjon, Uzdemfundsuisse degan sozlarga allergiyasi bor bu "ozbek" jurnalistlarining. Ular sevgan liderlari bunaka ishlar kilolmaydida. Hamma balo oshanda. Ozbekistonda matbuot erkinligi bolmaganidan manashu bashanglar foydalanayapdilar.
25.08.2015







 
                                                 Чууууст режим.



"Пресс-секретарь швейцарской Генеральной прокуратуры Жаннет Балмер (Jeannette Balmer), отвечая на запрос Uznews.net, сообщила, что не располагает данными об аресте в Швейцарии Шарифа Иноятова. “


     Олдинига ўзбек журналистикаси жумладан “Uznews” чилар, ҳакида. Ўзбекистон ҳакида ёзилган мақола ёки тадқиқот ҳурматга сазовор бўлиши учун албатда ингилизча ёки русча бўлиши керак деган қараш Uznews -да, ҳукумрон. Буни синаш учун мен татқиқот қилдим. Олдинига ўзбекча мақолани буларга жўнатдим.

Эълон қилишмади.

Ҳудду шу мақолани ингилизча варянтини бошқа муаллиф номидан арзимас бир Веб саҳифада эълон қилдирдим. Саҳифа ингилизча бўлганидан дарров диққатга сазавор бўлди.

Uznews ва бошқа ўзбекча маътбуот дарров шарҳлар билан эълон қилди.

Демак мен берган маьлумотлар қийматли.

Лекин...исмимни мақола тагида бўлишига қарши аллергияси бор баъзи "журналистларнинг".

Мана энди асоссий масала Гулнора Каримованинг Шариф Инаятовнинг Швейцаряда "утириб" чиққанлигини тасдиқлаб эълон қилинган маьлумот ҳақида. Бу ҳабарни мен анча олдин "Чууууст, гугуша"


4th July, Safar Bekjon.



"-Гугуша ва Папашасининг бу ерга яширган битигача мусодара қила оладиган савиядаги одамлардан биттасининг соясини кўрсатгандик. Иккита генрал бу ердаги ҳисоб раками ва ичидаглардан айрилди." деб эълон килгандим.

Мақола Узбекистон Миллий Ҳавфсизлик Ҳизмати ва Ички ишлар вазирлигига қарши Европада каррупцияга қарши курашаяпган дўстлардан чиққан "инфо"га , асосланганди.

Иккита узбек генраллари иккала ташкилотнинг бошида турган одамлар эканлиги кундай очик-ойдин нарсадир.

Мен жирналист эмасман.

Мен сиёсатчиман ва сиёсий рахбарларга қарши сиёсий айбловларга илова сифатида коррупция "инфо"лардан фойдаланаман.

Гулнора Каримова Иноятовнинг ўғлини Швейцарияда қамалгани ҳақидаги маьлумотини эълон қилгани диққатга сазавор.

Иккита ўзбек генралнинг Швейцарядаги бор йўғидан кандай айрилгани сўраб суриштирадиган журналист топилмади бу эса ачинарли холат...

Биринчи генрални Иноятов!.

Иккинчи генрал-чи, у ким?

Собик вазир Алматов жаноблари хам шимирдиксиз колганлардан.

Гулнора,  Иноятовниг қамалган ўғлининг исмини берган.

Нима учун? ...

Чунки Гулнора билади-ки Инoятовлар биз учун Инoятов.

Улар Швейцарияда чўнтагида қанча ҳил исм -фамиляли, паспорт олиб юришлари ўзларига аён халос.

"Так что" Швейцария бош прокурорига Шариф Инаятов исмли ўзбекни суруштириш фақатгина ўзбек журналистининг кашфиётдир.

Айтгандай Швейцарияда Гулнора, Лола-Тиллаева оқибатида  салкам 700 яқин ҳисоб рақами шубҳа остига  олинган. Ўзбекистон ҳукуматининг барча пағоналаридаги кишилар шубҳа остига олинган.

Швейцарияда 2012 йил 1 январдан кучга кирган қонунларга кўра шубҳаланилган ҳисоб рақамларига пул келиб тушиши мумкин, аммо чиқиб кетолмайди.

Ўзбекистон мулозимларининг итиям-битиям дипломатик паспорт олишган. Швейцарияда уларга ҳисоб раками очиб бериш билан шуғулланадиганлар билишади-ки, бу “ лох” ўзбеклер абадий дипломат қолавермайдилар. Дипломатик мақом билан банкаларда очилган "киралик цейфлар" дипломатик мақомлар тугаганидан кейин текширилиши мумкин.

Швейцария прокуратураси истаган пайтида цейфда сақланаётган пулларнинг ва жаҳиротларнинг қандай йўл билан топилгани ҳақида қонуний ҳужжат талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

Ўзбекистонликларга оид дейилаяпган Швейцариядаги бу ҳисоб рақамларининг кўпчилигига жиноий иш хам очилиши мумкин...

Бу дегани пуллар кетди, эгалари юз йилда ҳам ололмайди деганидир.

Бошқа масала Гулнора ва Лоланинг Швейцариядаги қасрлари ҳакида.

Бу “виллалар” тайёр қурилгандан кейин сотиб олинмаган.

Вилла қуриладиган қуруқ ер сотиб олинган.

Вилла проектлари тасдиқланиб лойиҳа асосида қурилган.

Проектда курсатилган ер ости етажларда проектда кўрсатилмаган хоналар илова тарзида қурилганлиги менга маьлум.

Дипломатик мақомидан фойдаланган опа -сингиллар ,чемаданларда нималар ташишганни спутникдан тақиб қилинган бўлса ажаб эмас.

Швейцарияда бу вилларни тинтув қилинганлиги ҳақида маьлумотлар бор. Шевадцарияда Гулнора сабабли бошланган текшир -текширлар , "қизгинага"нинг, бутун бошли режимнинг нафратини бошига ёпирилишига сабаб буляпди.

Булар аслида пишиб етилган ҳо эртага, ҳо бугун Гулнорасиз ҳам бўладиган мусодара кампаниясинингбир бўлаги эди ҳолос.

Бунинг сабабларини анчадан бери бизга келган инфолардан ўргангандик.

Дунё давлатларидаги банкаларда (асосий кисми Швейцария) 200 миллиард $ атрофида “ўзбек коррупцион” пулларининг айлниш ҳаракати кузатилган.

Каримовлар салтанатининг қулаши билан бу пуллар ҳакида ҳалкаро майдонда талон-тарожлик бошланади.

Ҳамма давлатлар бу маблагга эгалик килиш учун курашишади.

Эгаларига шимидирик ҳам берилмайди.

Ҳатто ҳалкаро трибуналларда жиноий ишлар очилиб музлатилган пуллар, кочиб юрган эгалари ҳакида эълонлар чикади.

Нима килмок керак?...

Нафакат кишилар ҳатто ҳалклар тақдирига таҳдит қиладиган бу маьлумотларни билиш мен учун иккинчи даражали масала эди.

Асосийси эса бу масалани Ўзбекистон учун фойдали ечимининг каердалигини билишдир.

Буни эса айтмайман.

Чууууст режим...



Сафар Бекжон



Uzdemfundsuisse.


03.12.2013
Lausanne


Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...