четверг, 24 октября 2013 г.

Ўзбекистон ғийбатшунослик академяси.

 
             Ўзбекистон ғийбатшунослик академяси.




ғийбатшунослик форуми
   














"Мана биз айтгандик-ку, бу мухлифат дегани хамма нарсага қарши мухолифчилик қилади" деб писанда қиладиган одамларни хурсанд қилмоқчи эмасман.?!

Фанлар академияси ҳақида валлаҳи-биллаҳи ҳабарим йук.

На мақтаб на танқид қилиб мақола қоралайдиган вақтимам йуқ.

Мен ёзадиган академия бироз ғийбатлироқ академиялардан.

У ерда ишлайдиганлар олим-полим ҳам эмаслар.

Бор йуғи ғийбатчилар халос.

Стратегик тадқиқотлар ғийбатчилиги билан кун куриб қорин тўйдирадиган кишилардир.

Бизнинг маҳаллада Ойша хола билан Шодмон момо ҳам ғийбат қилишади. Бечораларга ҳеч ким на маош, нада бир бурда нон бермайди текинга ғийбатчиликга “мушук”лар , ҳам маҳалaга чиқмайдиган бу кунларда академия ташкил қилинган бўлса нимаси ёмон?! Беш -олтита, одам бола-чақа боқиб юрибдида, бу миҳолифатларчига нима пишди-нима куйди экан деган ақл гўёларга тавсиям, мақолани давомини ўқимай қўяқолинг.

Анаааа... энди шу сарлавҳадаги "Ўзбекистон ғийбатшунослик академияси" ҳақида.

Ўзбекистон Жумхурияти Президенти қошидаги "Стратегик ғийбат тадқикотлари академяси" ҳодимлари бажараяпган ишлари ҳақида эшитмаганмисиз?

Мана бўлмаса эшитадиган бўлдигиз!

Албатта бу "ғийбат тадқиқотлари..." атамасини ҳали расмий номга айланмаган. Аммо “севимли” диктаторимиз Ислом Каримов хар куни эрталаб ишга келганда "ғийбатшунослик академиясидан келган одам олдимга кирсин" деб хонасига кириб кетади.

Президент айтгани биз учун бош тамойил-да энди, жаноб ғийбатшунослар.

Бу академияниг асосий қисми кейинги бир йил мабойнида ўрталикда кўринмай қолдилар. Аммо маош олгани марказий бинога келишади. Ғийбатшунослар маҳалладаги Ойша хола билан ғийбатлашгани келиб кетишгани йуқ.

Бу стратегик ғийбатшунослар Гуляхоним тасаруфига ўтказилганидан кейин "Форум" ғийбатшунослик лобисини ташкил қилишган. Вазифалари дунёнинг энг катта ғийбат океянига керакли вақтда балиқ ташлаб туриш.

Тввит, Фасебоок.... каби акулалар Гулнора хоним номидан ташланган майда баликларни овлашади.



“Гулнора Каримова синглиси Лола Каримовани “жоду” билан шуғулланади деса...

-Гулнора онасини Татянани “жодугарлар” билан дўст тутинди деб куйинади...

-Гулнора у ерини ёпган,

-бу ерини очган.

Ана ундай қилди, мана бундай бўлди...”



Ғийбат балиқларини ўртага отаётганлар, балиқни тўр ташлаб тутиб олаётганлар билмайдилар -ки, Гулнорани устидан кетаяпган текшурувлардан омманинг назарини чалғитиб; фикрларини бошқа тарафга буриб юбориш эканлигини.

Ғийбатшунослик ўзбеклар минталетитига жуда мос келадиган мия ювиш механизимидир.

Жаноб ғийбатшунослар, буёғи жиддий айблов бўлади.

Шу пайтгача;Ўзбекистонда бўлаяпган сиёсий масалаларга фақат адабиётшунослик нуқтайи -назаридан, латифатнома танқидлари билан қараб келганлардан эшитмаган гапларни, жиноий айбловларни эшитасизлар.

Жаноблар Гулнора Каримовани отасининг ўрнига қўйиш учун қиланаяпган бутун стратегик “ғийбат” ишларингиздан кунба-кун ҳабарим бор. Қилаёган бу ишларингиз ўзбекларни оммавий қатагонига сабаб бўлиш эҳтимоли жуда катта .

Кейинги икки ой ичида имконим борича ҳамма жойда айтаяпман, ёзаяпман.

Ўзбекистон давлатчилиги таҳликaга кирган.

Агар Гулнора Каримова ва атрофидаги башанглар Россиядан қайтадиган 2-3 миллон Ўзбекистонликга бир йил ичида иш топиб бера олмайдиган бўлса, фалокат бўлади.

Рoссия Гулнора Каримованинг отасининг ўрнига меросҳўр бўлишига қатиян қарши эканлигини биласизлар.

Путин реъаллик содир бўлгандан кейин мажбур қолади деган ақлигўёлар айтиб қуяй:

Путин реаълликни ўзи ташкил қилсагина муросага боради.

Мабодо Ўзбекистон ҳалқида 23 йиллик диктатура yaraтгan нафрат гази бўлмаганда бошқа гап эди.

Ҳокимиятга қарши йиғилган нафрат гази пўртлашга тайёр бўмбадир.

Россия бу газни истган пайтида пўртлата оладиган иmкониятга эга давлат.

Биз демократик давлатда яшаганимизда 2-3 миллонлик ўзбек Россиянинг қўлидаги секин пўтлатишга тайёр мина ҳолига келмаган бўларди.

Ўзбекистонда демократик жамият барпо қилинганида мен Россиянинг Ўзбекистон ички ишларимизга аралашишга журъат қила олади демаган бўлардим.

Аммо бугунги вазият 23 йилдан бери таланган иқтисод ва қотил режимнинг сиёсий меросҳўри Гулнора Каримова бўлиши ички урушни келтириб чиқариши мумкин. Мен “ғийбатшунос”ларни, Россия билан “қўрқитишим”дан, мақсадим ҳам ана шу фуқоравий уруш олдидан жиноят қилинаяпганини билдиришдир.

Барибир билганини қиладилар Каримовлар сулоласи ва унинг атрофидаги ялоқҳўрлар.

Аммо оддий ходим сифатида эртага ўлиб кетадиган сизлар ва сизларнинг етми қолган болаларингиз.

Тирик колганлар ҳам миллат қурган Трибунал олдига чиқариласизлар ва қилган жиноятларингиз учун жавоб берасизлар?!Ҳолвани хоким, таёкни етим еган” ҳар доим. жаноб “ғийбатчи”лар, академиясининг ишчилари.

Иккинчидан: Гулнора Каримовага қарши ғарбда бошланган жиноий ишлар масаласи.

Гулнора Президент бўлса бу масала ўз-ўзидан ҳал бўлади деб ўйлаганларга мен ҳам бир “ғийбат “ фикр айтай.

Европада бошланган иқтисодий иnкироз квотадан ташқарида, мафия давлатларидан келаётган 300-320 тонна олтин эканлиги аниқланган. Олтинларнинг 100 тоннага яқинини Каримовлар оиласининг Ўзбекистондан олиб чикишаётганини айтилаяпди.

Офшорларда сақланаяпган 500-700 миллиард банка фоизига асосланган ” кирли пуллар “ музлатиб қўйилиши, ёки дунё банкалар инкирози чиқарилиши орқали ишлаб чиқарилишдан ҳосил бўлмаган бу пулларни йўқ килиниши кутилмокда.

Мен олдинги иқтисодга оид мақолаларимда Ўзбекистондан олиб чиқилган айланма капитал бўлмаган “кирли пул” микдорини ёзгандим.

Гулнора Каримова бу капитални Ўзбекистонга қайтара олмайди ҳатто ўз ҳисобидаги капиталидан айрилиш эҳтимоли кўпроқ.

Гулнора атрофидагиларга Россия “мени президент” бўлишимни истамани учун ўз одамлари оркали Европада жиноий ишлар очишга уринаяпди деб алдаб келаяпди.

Еврпадаги инқироз Гулнора Каримовадан муҳимроқ эканлигини тушунуш учун “ғийбатшунос”ликдан, бироз юқори савияда бўлиш керак халос.

Ҳали яъна ғийбатлашамиз, Ойша хола.....

Баъзан чиқиб туринг, сиз ҳам Шодмон момо,,,

Ҳадеб академия маҳалласига кетавермангда энди.....



Uzdemfundsuisse raisi

Сафар Бекжон





P.S Макола ёзилгандан кейинги айтилаяпган ғийбат:

Бечора Гулнора Каримоваni кичкиналигида дадаси Ислом Каримов бир неча марта кулоғидан тортганмишлар.

Уйидаги бурчакда битта аёғида соатларча турғизиб куйганлиги, Лолани хечам бунака жазоламагани айтaяпдилар. Аммо бу келажакда яхши инсон бўлиши учун қилинганмиш.


 
Уч қахрамон ғийбатчилар

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...