вторник, 24 сентября 2013 г.

Бировларниг ичини ит тирнаса менинг ичимни хакикат тирнайди.


Э сенинг хакикатингни... демай туринг.

Тушунтирай бироз.

Хақиқат бу мен учун хақиқатлигини қилаётган қайсар фикирларимдир.

Сизларни ҳечам безовта килмасин. Сиёсий масалалар ҳақида ёзмокчи эмасман.

Бизни ҳам буларга аралаштириб юборишади деб андиша хам қилманг.

Бемалол қўрkмасдан сабр билан ўқинг,  бу мақолада адабий “иккиюзламачишунослик” , таъсис килингани ҳақида хикоя килади.

Биринчи мақола: 
устоз Рауф Парфининг вафотидан кейин қилинаяпган “иккиюзламашунослик” жараёни хақида бўлади.

Рауф Парфи шубҳасиз миллий адабиётимизни ҳалокатдан қутқарган миллий шоир.

Социалистик реализм, дор ва ёғли ипига қараб "Ассалом-алайкум дорниг оғочи" дея олган антикоммунист шаҳсият.

Сизлар бу кишининг вафотидан кейин қадрдонлари, ҳимоячиларига айландигиз, менинг ичимни тирнаяпган ҳақиқат шу ерда кўмилганди. Устига бетон ва мармар тош кўяй дедим-у, эплай олмадим. Хақиқатни айтай ва бугун мени тошбурон қилишга тайёрланганлар бир кун келиб ўша тошларидан мазортош қилишар дедим. 
  Рауф Парфи ундай эди, бундай эди.....

Нима энди  ўлмаса,  билмасмидиларинг қанақа шоир ва инсонлигини?  Бечора вафот етибгина узиниг кимлигини сизларга курсатдими?

Ҳам совет ҳукумати ҳамда Каримов бу одамни инсон сифатида эзиб ташлагани давлат сири эдими?!

Шоирнинг энг катта муаммоси оиласини боқиш имконсизлиги эканлигини билардиларинг хаммаларинг?...

Тамбаллиги ёки ишбилмаслигидан эмас эркинлигидан айрилмаслик учун бирон ерда ишлай олмади. Жуда купчилигингиз устознинг китоби чиқиб қўлига пул тегадиган куни, олган қарзларини сўрамаганларингда бошка гап эди.

Хамма устозни севарди! Аммо пулни севгиси” бошқача.... дегандиларинг.  Устоз айниқса 1993 йилдан бошлаб катта моддий кийинчиликлар ичида колди...

Аслида тооо 2000 йилларда хам Каримов баъзи "дўстларимизни" моддий жиҳатдан қийнамади. Бу одамлар, ўзбекниг икки режим муҳолифига парда орқасидан моддий имконлар яративорса осмон узулиб тушмасди. Қийинчилик кўриши шоирни “баркамоллаштиради” дерди, устоз. Аммо моддий кийинчиликлар зулимга айлансачи?...

Ха... истанг йиғланг, истасасангиз мени тошбўрон килинг, Устоз умринг кейинги 3-4 йилини ҳам касаллик ҳамда моддий қашшоқликда кечирди.

Худди шундай ” Қўлдан берганга куш туймас.”

Мен ташкаридаги моддий имконияти бўлганбаъзи” дўстларини бу юзқароликдан огоҳлантирганимда "озрок ичсин" танбеҳини эшитгандим кулогим кар эмади менинг.

Ўлса сизни хабардор киламан.

Мен устоз билан 1983 йилдан бери таниш эдим. "Вагонга ослиб келган" ёшлар орасида ҳар доим шахсий уйи, ховлиси бўлган ва ёлгиз турадиган яқин таниш мен эканман шекилли, устоз тез-тез йўқлаб келарди. Оиласидаги муаммолардан кочиб келганлигини яширмасди. Ҳамма муаммо моддиятдан келиб чикканлигини билардим.

Кўпчилик устозни “хотинбоз”, оилалари шу сабабдан ажрашган деб билади.

Мен кундуз нашрётда ишлар кечқурун ўқирдим.

Уй куни билан то ярим тунгача бўш эди.  "Сиз самиятли одамсиз, ҳаммага ҳам калитни берманг. Останангизни харом килишмасин" -деганлар.  Равшан Файз, Жамол Сирожиддин.... каби кишилар ҳам ишончимни суистимол қилмаганлар.

Нима демоқчиман шоир нафақат шоир, айни пайтда тирик жондир.  Сермаҳсул ижод қила олиши учун моддийятга ҳам эҳтиёжи бор.

Ташвиш талантни эзади.

Устоз Рауф Парфи отахон,  файласуф шоирлик чўққисига куйган нарвонидан тирманаётган пайтида етар -етишмаслик, оёқидан торта -торта эзилган шордир.

Ҳамма тамошабини эди халос.

Шоирнинг моддий муаммоларини муҳокама килаётган ёки татқиқот қилинган хужжатли асар ўқимадим. Буюк ижодкорларнинг адабий, илмий мавқеси бу каби етар -етмаслик, муаммоларни, улар хаётида муҳим рол ўйнамагандай кўринади.

Хаётининг ташвиш ва қувочлари инсонларни қизиктирмайди деб ёзиб чизилмайди...

Аммо халк орасида бу ижодкорларниг оилавий-ижтимоий хаёти ривоят сифатида огиздан-огизга ўтиб юрибди. Мен ҳам шоир Рауф Парфи ижоди ҳакида ҳамма қатори адабий макола ёки хотира ёзиб қўйяверишим мумкин эди.

Аммо ичимда кўмилган мен учун ҳақиқат кўринган вокеалар сизларга қарши “ит”лик килган булса на илож.

Қиёмат бир кадам.

Сабр килинг ва янглиш қадамдан ўзларингизни асранг.


Сафар Бекжон

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...