Ватандорлик форсийларга, гадайлик ўзбекгами?
Мухатрам ўкувчиларим, агар кузатиб келаётган бўлсангиз кейинги бир икки йилда ўзбек туркчасида деярли ижод қилмай қўйдим.
Сабаби Ўзбекистон хақида танқид қилинмаган ва ёки мақталмаган бирон масала қолмаганида.
Натижа эса эски хаммом, эски тослигича қолаверганида.
Инсон бирон нарсани танқкид қиларкан тузатилишини ва ёки ўзи тузатиш имконига эга бўлиши керак. Интернет оммавийлашган сайин ёзувчилар ҳам кўпайиб кетди.
Мен бир неча кун олдин Туркия туркчасида
"-Интернет Шикоятшунослик мактаби ". ва бу мактабга қарши
"-Тасаллишунослик мутахасисликлари", пайдо бўлганлигини тахлил қилиб берган бир мақола эълон қилдим.
Интернет вертуал олам гуёки реал хаётни харакатга келтирувчи "Тасаллишунос" вазифасини бажараяпди. Мен буларни хисобга олган холда 20-25 йил сиёсат хақида ёзавериб Сизларни чарчатган бўлсам узр. Эндиги мақола хакорат хақида:
Ха , хақорат хақида, бошладикми?
Сизлар Ўзбекистон фукаросисизлар, тўғрими?
Яьни, Ўзбекистон камбағаллари, гадайлари дегани.
"Фуқаро" Араб, форс-тожик тилида Камбағал, Гадай деганида.
Нимага энди хафа бўлдинглар мендан.
Буни мен айтмаяпман-ку Ўзбекистон Конституцияси айтаяпди.
Ха майли, Эрон Констициясида қандай ифодаланган. "-Ватандори Жумхуряти Эрон".
Қаранг нима деяпди, ватан эгаси, Ватандош деяпди.
Нега энди Биз "фуқаро" камбагал, гадай номини Пастортимизга ёздириб хурсанд бўлишимиз керак?
Ўзбекистон Ватандоши. Ватандошлик паспорти, десак асакасими кетади?
..........
Мана энди чет элда "Ўзбекистон фуқароси" бўлишдан вос кечган кишиларни туғри тушунасиз деб ўйлайман.
Ўзбекистон Призидентининг бешта невараси (Лоладан 3 та, Гулнорадан 2 та) ва Мухолиф лидерлери "фуқаро" ўзбек бўлишдан воз кечиб чет эл ватандоши бўлишганлиги тушунган бўлсангиз керак.
Бўлмаса "Буюк Ўзбекистон"дан умид узилмаган бўларди....
Мана Сафар Бекжон ўзбекча ёзмай қўйди деганлар билан "хақоратлашиб" ҳам олдик.
Ишониг кейинги гал хажвия ёзаман, кулавериб маза қиламиз.
Айтгандай 16 йилдан бери чет элда яшасам ҳам сизга ўхшаб "фуқароман".
Мухолифлик ваё бошқа сабаблардан чет элларда келиб қолганларниг жуда кўпчилиги Ватандош бўлиб олишган.
Ёзувчи Сафар Бекжан.
27.02.2013. Лозан