воскресенье, 17 сентября 2023 г.

“Mамонт”лар ҳаёли...



 
    Интернетга мақола ёзиш имкониятига эга бўлган ҳар кандай шахс фикрларим бутун халк номидан, давлат номидан, миллат номидан айтилаяпди деган ҳулосада астойдил қарорли кўринаяпдилар.

Бу кўриниш унинг ойнадаги ўз аксидан бошқа нарса эмас.

Ўзбекистоннинг бугуни, келажаги, ҳакида ёзар экан бундай шахслар албатта рус тилида ёзаяпдилар ҳудди ўз ОНА тиллари йўқдай!

Бундай инсонларни; Ўзбекистон деган давланинг борлиги ва унинг ўз давлат тили бўлганлиги кизикирмайди. Қорним тўйган ҳар ер ўз ватанимдир дейдиганлар. интернетнинг вертуъал “кахрамони” га, айланишган.

Жамиятдаги фикр ва ғояларга йўналиш бериши мумкин бўлган кишилар Face ва Twitter- да, бир нарсалар ёзиб-чизиб утирмайди. “Олға Қорақалпоқистоночиқдан-очик, руспарастлик ғоясини мақсад қилиб олган; Путинизм лаганбардорлигини, прапаганда қиладиган бир нечта кишидан иборат ташкилотдир.


Ўз шахсий муаммосини, YouTube орқали эълон қилиб каҳрамон бўлган бошқа бир ўзбек эса 

 “-Агар Россия маҳфий ҳизматлари менга чиқиб ҳамкорлик қиламиз дейишса рози бўлардимдейди. Шахсий маънфаати учун “ҳамкорлик” қилиши эвазига ўз давлатига қарши бўлиб қолиш эхтимолини оддий ҳолат сифатида қабул килаяпди.

Россиянинг ирқчиликга асосланган маняси Ўзбекистондаги бузғунчилик ишини Қорақалпоқлардан бошламоқчига ўхшайди?!

Роман Мамутов бутун борлигини ўзбек душманлигига сарфламокчи шекилли?...

Қорақалпоқистонда инсонлар бир бурда нон дардида.

Тожиклар ҳам ҳудди ўзбеклар қаторида бир ҳил иқтисодий ҳароб аҳволда кун кураяпдилар. Сизлар бу ерларда қанчалик оламшумул масала деб қараяпган "олғачи-болғачи" мамонтларни хеч ким эшитмайди!!!

Чунки инсонларимизнинг дардлари: Сизлар эмас!

Инқилобларни миллионларча халк қилмайди!

Бир ҳавуч инсонлар қилади.

Уларни миллат дейишади.

Миллат бўла олган инсонлар ирқчилик қилишмайди.

Туркий халк орасида барча динга мансуб миллатлар, ранглари-кўринишлари ҳар ҳил бўлган инсонлар бирлигидир.

Тожиклашишдан қўрқадиган ваҳимаси ҳам йўқдир!

Чунки туркий халкларнинг тили тожик ёки қарақалпоқ бўлса ҳам яшаш шакли ва фалсафаси бир ҳил туркий бўлиб қолаверади.

Мўғул тифли юзмингларча тожик бор. Тожикистонда "ўзбек"лар, ваҳимасини асосан аслан тожик бўлмаганлар кун тартибида тутишга ҳаракат қилишади.

Туркистонга пахта балосини руслар олиб келди.

Оқибатида Орал денгизини ҳамда дарёларимизнинг сувларини шу пахта деган бало еб ютди. Қорақалпакистондаги фожеанинг асл сабаби эса русларнинг Орол денгизининг қуритгани ва Россиянинг текстил саноатидир.

Бир халк ўз қотилига қўшилади деган васвасани “мамонт”лар, ҳаёл килаверсин!!!



Сафар Бекжон

14/05/2014 

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...