суббота, 24 июля 2021 г.

Ўзбекистон армиясининг бугунги салохияти.


Ўзбекистон армиясининг бугунги салохияти.


Ушбу масалада биз иккита видеодастур ёйинлаган эдик. 
Мутаҳасислар тарафидан бахсларга сабаб бўлиши билан бирга , биз очиқламаган баъзи вазиятлар фош қилинди. Харбийлардан катта дастак олган иккита видеодастурда айтилган гапларнинг исботи оддий халқ учун ҳам намаён бўла бошлади.
Афғонистондаги вазият   Ўзбекистоннинг статус Кво холатини бузди.
Андижон воқеаларини ташкил қилганлар Ўзбекистон армиясига катта зарба беришди. Ривожланган давлатларнинг харбий қуро яроқлар эмбаргасига учраган армиямиз собиқ совет металломини ишлатишга махкум қилинди. 2005 йилдан  кейин рус матбуоти ёрдамида Марказий Осёнинг энг кучли армияси деб мақтала бошланди. 
Аслида вазият қандай? 
Ўзбекистон армиясининг стратегик-тактик шакллантирилиш тартиби россия армияси билан бир хил бўлган, мудофа-хужум доктринидадир. 
Эмбарго ташкилотчилари  россиянинг 30-40 йил олдинги эскирган харбий қурол аслахаларини Ўзбекистонга сотишга имкон яратиб олишди. (олди сотдиган 5 та генирал миллионларча $ ишлашди)
Ўзбекистон армиясининг техникавий салохияти;
Биринчидан ўқ отиш қуроллари:
 99% қисми калашников ва Ижмаш тарафидан ишлаб чикилган (Ак 47/74/ Акс ва бошқа турлар Макаров ҳамда ТТ Стечкин ) 
Хаво мудофа тизими;
 Россиянинг Панцирь-С  биринчи авлоди Шилка ва Стрела -1/2 киска ва ўрта масофа С-75 ва С -125 тизими, 
Хитойнинг (С-300 ВБ узоқ масофа пво тизими копияси ) ХК-9 
с-200 тизими, 
Россиядан олинган МИГ, СУ-27, СУ-24   175 иборат 30 йил олдинги ишлатилган технологядаги қирувчи учоқлари бор.
Бир нечта Боинг ва Чехя республикасида ишлаб чиқилган вертаётлари бор.
Бугун Ўзбекистон армияси учун реал тахдит Толибондир.
Толибонга қарши ишлатилиши мухтамал қуроллар;
Зирхли танқлар ,  БТР БМП ва реактив системалар асосий  химоя қуролларидир. 
Танклар ахволи ачинарли; 
Ўзбекистондаги танклар сони 420 дона,  улардан энг янгиси Т-72 оддий зирх билан қопланган. Бу танк совет замонида (1970 йиллари чиккан Т-62/64 танклари)  
Бу танқлар Қорабоғ урушида металломга айланишгани кўрдик. 
Бу танклардаги зирхлар курганимиздек  Азарбайжоннинг гарбдан сотиб олган танкларга қарши мина ва реактив  қўл снарядига карши тура олмади.
 Толибон НАТО кучларидан олган замонавий қуроллари олдида бизнинг танклар консерва қутисига айланади
Ўзбекистон армиясида 35-40 км масофага отувчи МСта типидаги артелерия установкаларидан 137 та бор.
 Россия бунга керак парчаларни бермай келмоқда. (ОДКБ кирасан демоқда)
Ўзбекистон армиясида 98 та ТОЧК синфидаги ракета отиш қурилмаси бор. 
Арманистон ишлатиб кўрди... аниклик -+50 метр!!!! 
Мўлжалдан 50 метр адашди ва ўз турган жойини фош қилди.
Толибон тамонида АҚШнинг Джевелин  ва Хитой эса унинг айнан копяларини паштунларга сотмоқда. Покистон мафяси ҳам Толибонга бу қуролларни сотмоқда.  
Бизнинг таклифлар:
Ўзбекистон ҳарбий салохиятини ва мустақил харакат қила олишини таминловчи ислохатлар;
 Исроилнинг Рафале компаниясини тарафидан ишлаб чиқарилаётган 35 км масофагача учувчи радио телевезион оптик инфрақизил нур билан душманни аниқловчи   ХАРП-2/3 ракеталари сотиб олинсин,
 Исроил АЙПО компанияси тарафидан модернизация қилинган Су-24/25 самалетларидаги ФАБ-250/500 ракеталари,
 Хаво хужумларига  (ракеталар, дронлар, учоқлар) қарши Темир Гумбаз тизими (исроил) олиниши керак.
Бу система муттасил армияси бўлмаган кучларни жойида яқсон қилмоқда. 
Азарбайжон армияси қуролларини кўздан кечириш ва ҳамкорлик учун мутаҳасислар грухини жунатиш...
 Муттасил химоя тактикасидаги  уриши холатида бўлган  Украинадан хаво хужумини назорат килувчи Колчуга М тизимини олиш керак.
 -Хўўўўш, бу ишларни қайси маблағ хисобига амалга оширамиз деб, турганларга!
Биз грухимиз билан кейинги икки йилда 10 ортиқ давлат ичида давлат қурган 5 генирал ва унинг 90 та оиласига оид бўлган 200 миллиард $ ҳазиналарни фош қилган эдик.
Мирзиёев Клани бу бойликларни ўзаро бўлишишди.
Ташқарига олиб чиқариш учун харакатлар қилмоқда.
Бу бойликларни давлатга барибир қайтарамиз.
Шу кунларда Лола- Тимир  Тиллаев (Каримова) барча бойликлари масаласидан хабардор жаноб Мирзиёев!
Зудлик билан биз таклиф қилган харбий ислоҳатни бошланг.
Бўлишилган хазиналардан ушбу харажатларни копларсиз деб умид қилмоқдамиз!

Сафар Урганжи.

23.07.2021.
Женева,
 Швейцаря

четверг, 22 июля 2021 г.

Шавкат Мирзиёевнинг геополитик тузоққа туширилиши.

Шавкат Мирзиёевнинг геополитик тузоққа туширилиши.

Афғонистон кейинги 50 йилда бутун Ислом дунёсида   радикалзимини пайдо қилиб, синаб кўриладиган майдонга айлантирилди.

Биринчи мақсадлари, Ғарбга қарши курашиши муҳтамал бўлган кучларнинг Афғонистонда жамланиши ва керакли пайтда йўқ қилинмоқда.  

 Россия Империясининг Балтиқ ва  Қора денгизларини хохлаган миқдорда ишлата олмаслигидир. 

Иккинчи мақсадлари Россияни Хинд окёнига чиқишни олдини олишликдир. 

Бунинг олдини олиш учун эса Афғонистон мухим стратегик ўтиш манзили ва уни русларга беришмайди.

Чор Россияси, Совет империяси бу манзилга чиқа олмай тарқаб кетишди.

Ангилиянинг бойиб кетишига Хиндистонни босиб олиниши асосий омил бўлган. 

Руслар Туркистонни босиб олди. 

У eрдан (Turkistondsan) оладиган маҳсулотни дунё бозорига қаердан олиб чиқиш муаммо бўлиб қолмоқда.

Номига бўлса ҳам мустақил бўлган Ўзбекистоннинг Хинт окёнига чиқишини руслар ташқил қилмоқчи эканлиги, узоқни кўзлаган тузоқдир.

Покистон ўзининг 30% ҳудудларини назорат қила олмаган. 

На солиқ ва нада давлатчиликнинг хуқуқий борлигини Паштунистонда таъмин қила олмаган. 

Паштунларнинг автономия ва буюук Паштунистон қуришга бўлган харакати Покистонни парчалайди. 

Паштун Толибонни шимолга, Туркистон тамонларга йўллантираётган ҳам Покистондир. 

Бу курашда ота юртимиз Жануб Туркистонни бой берганмиз.

 У жойларда бугунги кунда туркий ҳалқлар тилини бой беришди. 

Хокимиятда хеч қандай роллари қолмади. 

 Ҳазора турклари она тилларини бутунлай йўқотишди.

 Навоий, Байқоро ......бешиги Хирот шийилашди ва форслашди.

Ўзбекистон  империялар қабристони бўлган Афғонистондан узоқ туриши керак. 

Шимолий Афғонистондаги  ўзбек ахолиси билан боғлиқ масалаларда тили қисқа бўлмаслиги керак.

Толибон харакати билан Россия махфий хизмати бошлиғи Патрушевнинг алоқаларини 03.05.2018 йилда  ёзган мақолам орқали фош қилган эдим.

Бу алоқани Россия ташқи развекда генирали (хозир қочқинликда) икки ҳафта олдин тасдиқлади. 

Тожикистон худудларида Имомали Рахмон рухсати билан ташкил қилинган "Толибон" тайёрлаш харбий базаси фош қилинди.

 Бу харбий базанинг рахбари ва корденатлари  хақидаги маълумотларни "Генерал СВР" сахифасидан топишингиз мумкин.

Россия тайёрлаган Толибонлар Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистоннинг афғон чегараси тамонидан туриб хужумлар уюширтирмоқда.

Бир хафта олдин Туркманистон тамонидан ичкарига киришди ва туркман аскарларидан 50тага яқинини, ўлдиришди.

Мақсад,  Туркманистон Россия билан хеч қандай харбий алоқага эга эмаслиги учун жазолашдир.

Россия тамони такрор ва такрор Туркманистонга босиб қилаяпди. 

Чегарани Россия берилишини, хамкорлик қилиш кераклигини талаб қилаяпди. 

Туркманистон бунга рози бўлмай келмоқда.

Кейинги икки йилда 3 марта  Туркманистон ичкарисида (Афғонистонга яқин жойларда) "намалум" толибонлар хужуми бўлди. 

Жами юздан ортик туркман аскари ўлдирилди.

Минтақада бу провокационларга қарши туриши мумкин бўлган иккинчи куч Туркиядир.

Туркия,  мавжуд Хокимият  рахбарлари русларнинг малайлари эканлигини билади.

Бунга қарши тура оладиган куч изламоқда.

Тойиб Эрдўғон Ислом жабхасидан чиққан лидер. 

У шу жабхага ишонади ва минтақадаги вазиятни издан чиқариб кейин руслардан бу минтақани тортиб олишни планлаган кўринади.

Бу борада амалий ишлар бошлатган.

Бу йўлдан бориб ғалаба қилиш мумкин эмаслигига ишонганимиз учун фош қиламиз.

Туркия ўз вақтида Афғонистондан Сурияга, Ўзбекистон исломий харакатини олиб келган эди. 

Харакат рахбари   Тохир Йўлдошнинг ўғли Абдуллох Йўлдош хозир хам Туркияга қайтиб келган. 

Сурияда аскарларининг анчасини йўқотди.

 Қолганлари  Суриядан қайтиш рухсатини кутмоқда. 

Бир қисми  эса Туркия қамоқхоналарида. 

Абдуллох Йўлдош қамоқдаги кучларини жиходга тайёрламоқда.  

Туркманистонлик кўплаб собиқ харбийлар унга содиқлик эьлон килган. (биёт қилишган)

Туркиянинг Истамбул аэрепортида  2020 йили  Доминик республикасидан транзит учиб келган иккита рус дипломатининг  чамадонидан кокаин чиккан. 

Дунё бўйлаб текширув остида бўлган бу дипломатларни Туркияда қамоққа олишган. 

Қамоқда улар олдига  Абдуллох Йўлдош киритилиб бир неча ой "обработка" қилинган. 

Биттаси мусулмон бўлган.

Иккинчиси 20 йилга кесилади. 

Балким у ҳам жиходчи бўлар. 

Бунинг нимаси ёмон?

Бу хақда КГБ хабардор  эмаслигига ишонмайман.

Тохирни ва одамларини ҳам руслар Тожикистондан Афғонистонга верталётлар билан ўтказиб қўйган эди.

Русларга бу топилмас имкондир.

Мавжуд Хокимиятларни фақат жиходчилар билан қўрқитиб туриш мумкин.

Рус армиясини очиқчасига олиб кириш учун қулай вазият тероризм бахонасидир.

Ҳам мавжуд диктатор малайларини, ҳамда халқаро майдонда харбий аралашувини лигитим қилади.

Туркия сиёсий рахбарлари хато қилишлари мумкин, лекин геополитик мухандислари хато қилмасликлари тилаб қоламан.

Сафар Урганжи.

21.07.2021

Узбекистон деган, давлат йук. Узбекистон деган, мафя худуди бор.

Узбекистон Россия тарафидан таъсис килган шаклда сиёсий-иктисодий, ижтимоий сохалар кланларга булиб берилган. Бу сохалар бошкарувини, калан...