Ўзбекистон
президенти Ислом Каримовнинг ўлими
муносибати билан Uzdemfundsuisse ташкилоти
куйидаги баёнот билан чикмокда.
Ўрта
Осиёда ва жумладан Ўзбекистонда
геополитик таьсир яратмокчи бўлган
кучларга;
Ўзбекистон
хокимиятини эгаллаган кучларга;
Ўзбекистон
давлатчилиги диктатурага асосланган
ва суний душман яратиш асосига курилди.
Мухолифат душманлиги, радикал ислом
душманлиги ва кейинчалик кланлар
орасидаги душманлик Ислом Каримов
бошкарувининг асосини ташкил килмокда.
Ислом Каримовнинг ўлимининг
биринчи куниёк кланлар уришининг
жиддийлашганини кўрсатди.
Сабаби,
хам ички хам ташки кучларнинг хозирданок
бераётган баёнатларидир. АҚШ Давлат
котиби ёрдамчисининг ўринбосари Дэниэл
Розенблюмнинг "Ҳар қандай шароитда
ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорлик давом
этади"- дейиши кланлар уришини
кучайтирган. Ўзбекистонда
демократик ислохатлар ўтказа
оладиган кучларни адолатли сайловлар
оркали хокимиятга келишини истаймиз
деган бирон ибора ишлатилмади. Ўзбекистон
ичкаридан келаётган хабарларда хар
кандай йўл билан
хокимиятни олиш кораланмас экан деган
хулосага етаклаган. Россия матбуоти
тинмасдан Бош Вазир Мирзиёев ва мовини
Рустам Азимовни икки ракиб эълон
килмокда. Аслида бу иккита кадр хам
Россия етиштирган кадрлардир.
Uzdemfundsuisse oлаётган хабарларда Ўзбекистондаги
миллий демократик давлатчилик тарафдори
бўлган кадрлар мавжид
тузум бошкарувчилари бўлган
клан рахбарларини тинч йўл
билан истифо килишларини исташмокда.
Ўзбекистонда
бўладиган демократик
ислохатлар бутун Ўрта
Осиё халкларини тинч йўл
билан демократяга ўта
олишга ишонтиради.
Адолатли
тузум ва демократя хар бир халкнинг
хаккидир. Бу хукукни геополитикага
курбон килманг!
Uzdemfundsuisse.
30.08.2016
Lausanne. Switzerland