суббота, 3 августа 2019 г.

Тўғрига тўғри!


Ва нихоят Ўзбекистон Хукуматининг ташқи иқтисодий фаолиятини мақтасам бўлади.
Қиргизистон ва Тожикистон билан қилинган келишувлар келажакда ўз фойдасини берадиган иш бўлди.
Россиянинг сиёсий ва иқтисодий боқимандасига айланган бу иккала қардош давлат ўзларини тенг хуқуқли қўшнилар деб кўра бошлашади.
Диктатор Каримов Тожикистон ва Қиргизистонга нисбатан қилган сиёсий иқтисодий босими ахмақона иш эди.
Айтганимни қилмасанг парчалайман деган охангда иш тутилиши оқибатида Тожикистон ва Киргизистон Россиянинг ташқи вилоятларидек қараладиган анклавларга айланишиганди.
Тўғрига тўғри!
Бузуқ соат ҳам, кунига бир марта вақтни тўғри кўрсатади.


Sefer Bekcan

03.08.2019

Давлат одами, кундалик сиёсатга кирса яхшиликга олиб келмайди.

Руслар билан тузилган шартномага ишонганлардан бири Бухоро Амири Олимхон эди. Финландия, Полшага берилган мустақиллик Бухорога ҳам берилган ...