воскресенье, 19 июля 2020 г.

Кунба-кун озаяр дўстлар карвони,






Кунба-кун озаяр дўстлар карвони,
Кенгарир қабристон, дийдор армони.
Қилдан қиёмат чиқгунга қадар,
Ғариб-у этимдир, кўнглим айвони.

Хувиллар ўзбекниг ашор майдони,
Ёзари-чизари, ватанида тутқинда.
Қалами занзирбанд, илхоми қисир,
Булутлар йиғлар Туркистон уфқинда.

Йиғлар садокат, иймон, эътикод,
Ўртада Туркистон саргардон-сарсон.
Кўркув занжирлари сассиз-садосиз,
Ўрмалар ғурбатга ташвишли карвон.

Карвонки юклари қўркув, жахолат,
Қайтмаслик қўшиғин қилар хиргойи.
Туркистон кунба-кун eтим, хокисор,
Таланди қўрғону-карвонсаройи!

Сафар Урганжи.

Комментариев нет:

Отправка комментария